АсосийDunyo

Оқ танли ўқитувчи қора танли ўқувчисини полга ётқизиб, уни оёғи билан босди

'Оқ танли ўқитувчи қора танли ўқувчисини полга ётқизиб, уни оёғи билан босди 'ning rasmi

Нью-Йоркда тарих дарсида оқ танли ўқитувчи аёл “қуллик моҳияти”ни тушунтириш мақсадида ўқувчиларини ерга ётқизиб, уларни оёғи билан босгани можаро юз берди, деб хабар бермоқда News.day.az нашри.

Можаро Бронкснинг 118 округидаги юз берган. Еттинчи синфдагиларга қул савдосини тушунтираётган Патрисия Каммингс қора танли ўқувчиларни полга ётишларни сўраган, сўнгра улардан бирини оёғи билан босган.

“Ўқитувчимиз уч нафар қора танли синфдошларимизни танлаб олди, – деб ҳикоя қилди ўқувчилардан бири, – ва уларни бутун синф олдида полга ётишларини сўради. Кейин эса: “Кўрдингларми, қул бўлиш қанақа бўларкан?” деди”. Шундан сўнг ўқитувчи полда ётган қиздан нималарни ҳис қилаётганини сўраган. Ўқувчи қиз аччиқ қилиб ўзини жуда ҳам яхши ҳис қилаётганини айтгач, Патрисия Каммингс ўз ўқувчисининг белига оёғни қўйиб, саволни такрорлаган: “Хўш, қандай бўларкан? Кўриб қўй, ўзингни қулдек ҳис қилиш мана шунақа бўлади”.

Ҳозирда Патрисия Каммингс иш лавозимидан бўшатилган ва унинг қилмиши юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар