АсосийDunyo

Ёш ота-она қизчасини каламушлар тишлагани учун қамоққа жўнатилди

'Ёш ота-она қизчасини каламушлар тишлагани учун қамоққа жўнатилди'ning rasmi

АҚшнинг Арканзас штатидаги ёш ота-она қизалоқларини каламушлар 100 мартадан ортиқроқ тишлаб ташлагани учун қамоққа олинди, деб ёзмоқда News.day.az нашри.

19 ёшли Эрика Шриот ва 18 ёшли Чарльз Элиот оилавий дўстларининг ярим вайрона уйида яшашарди. Бир куни эрталаб улар икки ҳафталик қизалоқларининг қонга беланиб ётганини, қўллари ва юзларида каламуш тишлаб ташлагани устидан чиқиб қолишади. Қизалоқнинг пешанасидаги тиш излари шунчалик чуқур ботгандики, қайта тикловчи жарроҳлик амалиётини ўтказишга тўғри келди.

Қизалоқни каламушлар талагани тергов ишлари орқали маълум бўлди. Ёш ота-она фарзандларининг йиғлагани ҳеч қандай муносабат билдирмаганликлари ва уни ҳимоя қилмаганлари учун масъулиятсизликда айбланди. Қолаверса, ота-она ҳибсга олинишларидан бир ҳафта илгари гиёҳванд модда истеъмол қилганликлари ҳам аниқланди. Ёш жуфтлик вояга етмаган боланинг ҳаётига хавф солишгани учун беш қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Қизалоқни эса бошқа оила асраб олди.

    Бошқа янгиликлар