АсосийJamiyat

Ўзбекистонда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилади

'Ўзбекистонда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилади'ning rasmi

Ўзбекистонда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бу Ўзбекистон Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Мазкур мукофот жамият ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оила шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланиши, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга берилади.


    Бошқа янгиликлар