1 феврал куни Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида нохуш воқеа юз берди.
"Олтин-тепа" кўчасида жойлашган сомсахонада 20 ёшли йигитнинг жасади топилди. Қашқадарёдан ишлашга келган ушбу йигит кечаси 4та газ плитанинг духовкасини ёқиб қўйиб ухлаган. Натижада йигит ис газидан захарланиб, вафот этди.
Ўша куни Сергели туманидаги "Олтин-водий" кўчасида истиқомат қилувчи 30 ёшли аёл ҳам из газидан захарланган. Аёл дарҳол тез ёрдам кўрсатилган. Хозирда аёлнинг аҳволи яхши.






