АсосийJamiyat

Хоразмлик ҳокимлар Андижон тажрибасини ўрганишмоқда

'Хоразмлик ҳокимлар Андижон тажрибасини ўрганишмоқда'ning rasmi

Хоразм вилояти туманлари ҳокимлари ва ўринбосарларидан иборат гуруҳ Андижон вилоятига келди, деб хабар бермоқда “Халқ сўзи” газетаси.

Хўжаобод, Олтинкўл, Асака туманларидаги “Рухсор агро голд”, “Нил гранит”, “Навигул”, “Бахт имкон ривожи”, “Обод турмуш орзуси” масъулият чекланган жамиятлари, агрофирмалар ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, тўқимачилик ва чорвачиликни шакллантириш бўйича тўпланган бой тажрибалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

— Бу ерда кўрганларимиз келгуси фаолиятимизни шакллантиришга хизмат қилади, — дейди Шовот тумани ҳокими Ҳакимжон Отахонов. —Масалан, андижонликларнинг тўқимачилик ва мева-сабзавотни қайта ишлаш тажрибаларини ўзим раҳбарлик қилаётган туман миқёсида оммалаштириш ниятидаман.

    Бошқа янгиликлар