Гонконгнинг Ван Чай туманидаги янги метро линиясининг қурилиш майдончасидан 450 килограммли бомба топилган эди. Мутахассисларнинг қайд этишича, бомба Иккинчи жаҳон уруши вақтида Америкада ишлаб чиқарилган ANM-65 снарядининг фаол қолдиғи бўлган.
Снарядни зарарсизлантириш чоғида 330 метр радиусдаги 4,6 минг аҳоли эвакуация қилинган. Ҳудудда полиция назоратни кучайтириб, барча жамоат транспортлари, корхона ва ресторанлар фаолияти тўхтатилган. Полициянинг хабарига кўра, бомбани пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 10.45 да тўлиқ зарарсизлантиришга эришилган. Айни пайтда ҳудудда жамоат фаолияти тўлиқ тикланган.
Метро қурувчилари ўтган ҳафтада ҳам худди шундай бомбани аниқлашган, соҳа мутахассислари саъй-ҳаракати билан узунлиги 140 сантиметрли снаряд тўлиқ зарарсизлантирилган эди.





