Лондоннинг Кингс-Кросс вокзалида номаълум шахс машҳур адиба Жоанна Роулингнинг “Гарри Поттер” тетралогиясида тасвирланган 9¾ платформасига тушиш учун девордан ўтишга чиранди. Асарнинг муҳлиси бор кучи билан деворга бориб урилди-ю, йиқилди, сўнгра ўрнидан туриб: “Жин урсин, ёпиқ экан-ку!” деди-да, атрофдагиларга ҳам қарамасдан қочиб кетди.






