АсосийDunyo

Ўтган йили Швецияда терактни амалга оширган Оқиловнинг суди 13 февралда бошланади

'Ўтган йили Швецияда терактни амалга оширган Оқиловнинг суди 13 февралда бошланади'ning rasmi

Ўзбекистон фуқароси бўлган Раҳмат Оқилов радикал ислом ғоялари таъсирида террорчилик жинояти амалга оширишда ва одамларнинг ҳаётини хавф остига қўйишда айбланмоқда, деб хабар берди Sputniknews-uz нашри.

Стокголмда ўтган йили амалга оширилган терактда айбланаётган Раҳмат Оқилов устидан суд жорий йилнинг 13 февралида бошланади.

Швеция поркуратураси Раҳмат Оқиловга сешанба куни расман айблов қўйди ва жиноят ишини судга оширди. Суд мажлислари 9 майга қадар давом этади ва суд ҳукми июнь ойининг ўрталарида ўқилиши кутилмоқда.

"Қамоқ жазоси муддати тугаганидан кейин, ушбу шахс экстрация қилиниши керак…. Менинг мақсадим шуки — у ҳеч қачон бизнинг мамлакатда эркин юра олмасин", — деди прокурор Ханс Ирман журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқароси бўлган 39 ёшли Раҳмат Оқилов 2017 йилниг 7 апрелида юк машинасини одамлар устига ҳайдаган эди. Фожиа оқибатида 5 киши қурбон бўлган 15 киши жароҳатланган эди.

    Бошқа янгиликлар