Бу сафар санкциялар Украина билан боғлиқ бўлиб, у ерга Донецк ва Луганск халқ республикаларининг бир қатор раҳбарлари киритилди, деб хабар берди РИА Новости нашри.
АҚШ Молия вазирлиги Россия билан боғлиқ санкциялар рўйхатини кенгайтирганини хабар қилди. Хусусан, фаолиятига турли чекловлар киритилган кишилар рўйхатига Донецк ва Луганск халқ республикаларининг 10та вазирлари исмлари ҳамда Севастополь шаҳри мэри Дмитрий Овсянников ҳам киритилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Ушбу санкциялар Украина ҳудудининг ягоналиги бузилишга сабабчи бўлган шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган ҳаракатларнинг бир қисмидир”, — дейилган хабарда.
Янги санкциялар рўйхатига ДНР Ахборот вазири Игорь Антипов, саноат ва савдо вазири Алексей Грановский, молия вазири Екатерина Матющенко, ТИВ раҳбари Наталья Никонорова, давлат хавфсизлиги вазири Владимир Павленко, адлия вазири Елена Радомская, солиқ вазири Александр Тимофеев, иқтисодий ривожланиш вазири в.б. Елена Костенко, Луганск Халқ республикаси меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири Светлана Малахова, энергетика вазири Павел Мальгинлар киритилди.
АҚШ Молия вазирлиг хабарига кўра, юқорида исми-шарифи келтирилган фуқаролар Украина давлат ҳудуди ягоналигининг бузилиши, мамлакат суверенитетига хавф солиш ва бошқа ишларда айбланмоқда.






