27 январда Қобулда содир этилган терактда 95 киши қурбон бўлди, 150 дан ортиқ одам яраланди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Франция пойтахти мэри Анн Идальго ўзининг Твиттер саҳифасида мазкур теракт қурбонлари хотираси учун Эйфел минораси чироқлари ўчирилишини маълум қилди.
“Париж, парижликлар афғон халқига ҳамдардлик билдиради”, деб ёзди у. Мэрнинг маълум қилишича, минора чироқлари тунгги соат 02:00 да ўчирилади.






