Қозоғистон республикаси Олий судининг раиси Жакип Асанов мамлакатда виртуал судни ташкил этиш ҳақида топшириқ берди, деб хабар қилди lenta.ru нашри.
«Сунъий ақл-идрок мода ортидан қувиш дегани эмас. Тасаввур қилинг, компьютер лаҳзалар ичида барча суд амалиётларини текшириб, таҳлил қилиб керакли тавсияларни беради. Биз шундай қилишимиз керакки, ҳар бир судья IT технологияларидан унумли фойдалансин. Ҳозирча бизга бу нарса фантастика бўлиб туюлиши мумкин, бироқ келгуси 2-3 йил мобайнида барча иштирокчиларни суд залидаги жараёнда иштирок этиш учун йиғадиган виртуал судлар ташкил этилади. Судда иштирок этиши лозим бўлган ҳар бир одам хоҳ уйда бўлсин, хоҳ чет элда бемалол суд жараёнида қатнашаверади. Бу вазифани амалга оширсак, ортиқча қоғозбозликка ҳам чек қўйилади.”, деди Қозоғистон республикаси Олий судининг раиси Жакип Асанов.






