АсосийDunyo

Обаманинг қора танли радикаллар билан учрашган махфий фотосурати топилди

'Обаманинг қора танли радикаллар билан учрашган махфий фотосурати топилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда собиқ АҚШ президенти Барак Обаманинг қора танли мусулмон радикаллари еткачиси Луис Фаррах Хон билан тушган сурати пайдо бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Мазкур сурат бундан 13 йил илгари, Барак Обама Иллинойс штати сенатори бўлган вақтда фотосуратчи Аския Муҳаммад томонидан суратга олинган. Ўша пайтларда журналистлар унинг мавқеига путур етказмаслик учун бу суратни чоп этишмаган.

Луис Фаррах Хон — америкалик жамоат арбоби, “Ислом давлати” радикал ташкилотининг раҳбари ҳисобланади. У бир неча маротаба ирқчилик ва антисемитизмда айбланган. Луис Фаррах Хон ҳар доим Обамани қўллаб-қувватлашини айтганига қарамай, Барак Обама масофа сақлашга ҳаракат қилган.

    Бошқа янгиликлар