АсосийJamiyat

27 январдан ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

' 27 январдан ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда'ning rasmi

27 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8—10, кундузи 2—4 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17—22 метргача кучайиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 15—20, кундузи 7—12, Устюрт бўйлаб кечаси 23—28, кундузи баъзи жойларда 12—17 даражагача совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида кечаси 12—17, кундузи 3—8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 10—15, кундузи 2—7, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 15—20, кундузи 7—12 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 5—10, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 3—8 даражагача илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 10—15, кундузи 5—10 даража совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар