Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйича ўтказилган “Orlovka Cup” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 2 олтин ва 1 бронза медалга сазовор бўлди.
Чанғи спорт турлари халқаро федерацияси (FIS) томонидан ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан келган спортчилар иштирок этди. Нуфузли турнирда мамлакатимиз шарафини Арман Гаюпов, Комил Тўхтаев, Дамир Бухарбаев, Ролан Раимқулов, Муҳаммадали Асанов ва Улан Гаюпов ҳимоя қилди.
Тоғ чанғисининг слалом йўналишида икки стартдан иборат мусобақада Комил Тўхтаев барча рақибларини орта қолдириб терма жамоамизга 2 олтин медални келтирган бўлса, яна бир спортчимиз Ролан Раимқулов бронза медалга сазовор бўлди.
Бу мусобақа спортчиларга XXIII қишки Олимпия ўйинлари олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.






