Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков 1-2 февраль кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боради, деб хабар бермоқда Синьхуа.
Икки давлат раҳбарлари Қирғизистон билан Тожикистоннинг иқтисодиёт, савдо, хавфсизлик, энергетика, транспорт соҳалари ва минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигини муҳокама қилиши, БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ ва КХШТ доирасидаги алоқалар юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
Аввалроқ “Кабар” агентлиги Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековга йўллаган мактубида ушбу ташриф ҳақида сўз борганини ёзган эди.






