АсосийDunyo

ДУШАНБЕДА РОССИЯГА КЎЧИБ КЕТМОҚЧИ БЎЛГАН ТОЖИКЛАР МИЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ҲАЙДАЛДИ (ВИДЕО)

'ДУШАНБЕДА РОССИЯГА КЎЧИБ КЕТМОҚЧИ БЎЛГАН ТОЖИКЛАР МИЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ҲАЙДАЛДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида РФ ИИВ нинг миграция масалалари бўйича ваколатхонаси ёнида тартибсизликлар рўй берди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

9 январь куни Россия Федерацияси ИИВнинг миграция масалалари бўйича Душанба шаҳридаги ваколатхонаси олдида Россияга кўчиб ўтиш ҳақида ариза топширмоқчи бўлган 2,5 мингга яқин киши йиғилган. «Вазият назоратдан чиққанлиги туфайли ваколатхона ходимлари милиция ходимларини чақиришга мажбур бўлган», - дея хабар берди Тожикистон республикаси ИИВ матбуот хизмати бошлиғи Умаржон Эмомали.

Милиция ходимлари тажовузкор кайфиятдаги оммани ҳайдаб солган. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмади. РФ ИИВнинг миграция масалалари бўйича Душанбе шаҳридаги ваколатхонаси ёпиб қўйилди. Бино олдида милиция ходимлари навбатчилик олиб бормоқда.

Одамларни ваколатхона иш тартиби қаноатлантирмаганлиги сабабли норозилик келиб чиққан.


Бошқа янгиликлар