АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОНДА ПРОПИСКА ВA ПАСПОРТ ТИЗИМИ СОДДАЛАШТИРИЛАДИ

'ЎЗБЕКИСТОНДА ПРОПИСКА ВA ПАСПОРТ ТИЗИМИ СОДДАЛАШТИРИЛАДИ'ning rasmi

2018 йилнинг 9 январь куни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди.

Дастур лойиҳасининг 28-бандида Фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунда мамлакатимиз фуқаролари вақтинча ёки доимий пропискасиз ишга қабул қилинади. Меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади.

Бундан ташқари, доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилади.

    Бошқа янгиликлар