АсосийJamiyat

“ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛИНГ” ДАСТУРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

' “ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛИНГ” ДАСТУРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!'ning rasmi

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” шиори остида ёшларнинг ички туризмга қизиқишини ошириш, уларнинг бой тарих, қадимий обидалар ва маданий-мерос объектларига саёҳатларини ташкил этиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛИНГ” дастури давом этмоқда.

2018 йилнинг 8 январ куни Каттақўрғон шаҳри Баркамол авлод марказининг 45 нафардан иборат болажонлар жамоаси Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди.

Ёшларнинг мазкур сайёҳатини амалга ошириш жараёнида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” доирасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида транспорт, овқатланиш шахобчаларида кўрсатилган хизматларга 50 фоизли чегирмалар тақдим этилди.

ташкил этилган ушбу саёҳат давомида каттақўрғонлик болажонлар Самарқанд шаҳридаги “Регистон” майдони, “Амир Темур” мақбараси, “Бибихоним” масжиди, “Улуғбек расадхонаси”, “Афросиёб”, “Ўлкашунослик” музейи, “Хўжа Дониёр” зиёратгоҳи ва бошқа маданий мерос объектларига саёҳат қилишди.

Сайёҳат қизиқарли ва мароқли ўтди ва болажонларда катта ижобий таасуротлар қолдирди.

    Бошқа янгиликлар