АсосийJamiyat

КИРИШ ВИЗАЛАРИ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛАДИ

'КИРИШ ВИЗАЛАРИ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛАДИ'ning rasmi

Ўзбекистонда Хориждаги ҳамюртлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти бу борадаги қарори лойиҳаси 2018 йил 20 июлга қадар ТИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ИИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тайёрланади.

Лойиҳада чет элдаги ватандошларга кириш визалари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рухсат олиш, меҳнат фаолияти юритишга лицензия олиш тартибларини соддалаштириш, хорижда яшаётган юқори малакали Ўзбекистон фуқаролари ва ватандошларнинг давлат бошқаруви, иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишлардаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини рағбатлантириш чоралари, мамлакат ривожланишининг устувор йўналишларида раҳбар ва мутахассис лавозимларига очиқ танловлар эълон қилиш тартиби белгиланади.

    Бошқа янгиликлар