Ўзбекистонда илк атом электростанцияси қуриш режаси ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.
Давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон ва Россия ўртасида Атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланишга бағишланган Шартнома имзоланишини тарихий воқеа, деб атади.
Россия Ўзбекистонга икки замонавий блокдан иборат бўлган, “3+” авлодга мансуб ВВЭР-1200 лойиҳасини таклиф қилди. Айнан шунга ўхшаш станция “Росатом” томонидан Бангладешда ҳам қурилмоқда. Унинг қиймати 13 млрд доллар бўлиб, ундан 11,3 миллиарди Россия томонидан давлат экспорт кредити сифатида берилади.






