Кеча “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси йўловчиларга рейсларда “Жой танлаш” интерактив хизматини жорий этишга киришди.
МАК матбуот хизматининг хабар беришича, бошланғич босқичда мазкур хизмат яқин хорижий мамлакатларга парвоз этувчи Airbus А-320 ҳаво кемасига тақдим этилади. Кейинчалик мазкур хизмат барча йўналишлар учун бирдек йўлга қўйилади.
Жойни банд этиш қонун қоидалари билан авиакомпаниянинг сайтида танишиш мумкин. Ҳужжатга мувофиқ ойна олдидидаги жой 25 минг, эконом-классдаги жойлар эса 100 минг сўмни ташкил этади.






