«Олимпия шон-шуҳрати» музейида муайтай бўйича икки карра жаҳон чемпиони Анвар Бойназаров ҳамда «TNА» қоидалари бўйича ўтказилган «TATNEFT» кубоги ғолиби ва кикбоксингнинг WАКО йўналишида жаҳон чемпиони бўлган Шер Мамазулунов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси томонидан кикбоксинг спорт турини янада оммалаштириш ҳақида ҳам сўз борди.






