АсосийShou-biznes

ПРОДЮСЕР МАКСИМ ФАДЕЕВ ВА НАРГИЗ ЗОКИРОВА ТУРМУШ ҚУРИШАДИМИ?

'ПРОДЮСЕР МАКСИМ ФАДЕЕВ ВА НАРГИЗ ЗОКИРОВА ТУРМУШ ҚУРИШАДИМИ?'ning rasmi

Саҳнада продюсер Максим Фадеев Наргиз Зокировага узук тақдим этган ҳамда кўпчилик гувоҳлигида унинг қўлига ўтказган. Бу ҳақда Наргиз Зокирова ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган. Бундан хабар топган мухлислар уларнинг турмуш қуриши билан табриклашмоқда. Фадеев мухлисларининг билдиришича, продюсер ўз оиласи билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Наргиз Зокирова Тошкент шаҳрида туғилган, умрининг асосий қисмини АҚШда ўтказган. Айни пайтда Москва шаҳрида истиқомат қилади. 2013 йилда “Голос” телелойиҳасида 2-ўринни эгаллаган. Максим Фадеев билан 2014 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар