Машҳур “Тахт ўйинлари” сериалидаги Жон Сноу роли билан танилган актёр Кит Ҳарингтонни Нью-Йоркдаги бардан сархушлиги учун ҳайдаб чиқаришди, деб ёзади Vesti.ru.
Можаро 5 январь куни Barfly қовоқхонасида содир бўлган. Ҳарингтон бир қўл бильярд ўйнамоқчи бўлади, ҳайҳот, ўша дамда у ўта маст ҳолатида эди ва аранг оёқда турарди. Атрофдагиларга ёпишиб, бильярд ўйнаётганларнинг қўлларидан кийни юлқиб тортиб ола бошлагач, 31 ёшни қоралаган актёрни хушмуомалалик билан барни тарк этишини сўрашади. Ҳарингтон рози бўлади. Бироз вақтдан сўнг яна қайтиб келгани учун уни кўчага судраб олиб чиқишади.






