АсосийDunyo

РОССИЯ МСК ДОҒИСТОН МУФТИЙСИНИНГ РАФИҚАСИНИ ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОД СИФАТИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ РАД ЭТДИ

'РОССИЯ МСК ДОҒИСТОН МУФТИЙСИНИНГ РАФИҚАСИНИ ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОД СИФАТИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ РАД ЭТДИ'ning rasmi

Россия Марказий сайлов комиссияси Доғистон муфтийсининг рафиқаси, журналист Айна Гамзатова номзодини мамлакат президентлигига илгари суришни қўллаб-қувватлаш учун тузилган ташаббускор гуруҳни рўйхатдан ўтказишдан бош тортди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Биз илгари Доғистон республикаси муфтийсининг рафиқаси ва “Ислом” журнали бош муҳаррири Айна Гамзатованинг 2018 йилда бўлиб ўтадиган Россия президентлиги сайловида ўз номзодини қўйишни режалаштиргани ҳақида маълумот берган эдик.

Комиссия мазкур қарорнинг асосий сабаби сифатида Гамзатова номзодини илгари суриш бўйича йиғилиш ўтказиш ҳақида билдирув тақдим этиш муддатининг бузилишини кўрсатди.

Шунингдек, Гамзатова ўзи ва турмуш ўртоғининг даромадлари тўғрисида маълумот ҳам тақдим этмагани рўкач қилинмоқда.

Россия президентлигига сайлов 2018 йилнинг 18 март куни бўлиб ўтади. Сайлов компанияси расман 18 декабрдан иш бошлаган.

    Бошқа янгиликлар