АсосийDunyo

ЯМАН БОШ ШТАБИ БОШЛИҒИНИНГ МАШИНАСИ МИНАДА ПОРТЛАДИ

'ЯМАН  БОШ  ШТАБИ  БОШЛИҒИНИНГ  МАШИНАСИ  МИНАДА ПОРТЛАДИ'ning rasmi

Яман қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Тоҳир ал-Уқайли ўтирган машина Саудия Арабистони чегараси яқинида минага дуч келиб, портлади, деб хабар бермоқда Ria.ru нашри.

Генерал-майор Тоҳир ал-Уқайли Ал-Жауф вилоятидаги Хабб аш-Шааф туманида мина портлаши оқибатида яраланди. Ал-Уқайли қўлидан жароҳат олди ва касалхонага етказилди.

Бош штаб бошлиғи билан бирга машинада бўлган вилоят губернатори Амин ал-Уқайми ҳам портлашда омон қолди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан бери Яманда шиаларнинг “Ансар Алла” жанговор ҳаракати билан ҳукумат қўшинлари орасида қуролли тўқнашув кетмоқда.

    Бошқа янгиликлар