АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА ЯНА БИТТА ХАЛҚАРО БИЗНЕС МАКТАБИ ОЧИЛАДИ

'ТОШКЕНТДА ЯНА БИТТА ХАЛҚАРО БИЗНЕС МАКТАБИ ОЧИЛАДИ'ning rasmi

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Хитойнинг Шанхай университети билан ҳамкорликда пойтахтимизда халқаро бизнес мактабини очади. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Мазкур муассаса ЖИДУ таркибида ташкил қилинади. У ерда академик стандартларга мос таълим олиш дастури ҳамда Шанхай университети бакалаври ва магистри даражасига эга бўлиш имконияти тақдим этилади. Тадқиқотлар олиб бориш ва бизнес вакилларига старт-апларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида консультациялар бериш ҳам ушбу даргоҳнинг асосий вазифалари қаторига киритилди. Бу борадаги муҳим келишув шу йилнинг биринчи ярим йиллигида имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, университетда Хитой тадқиқотлари илмий лабораторияси ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилган.

Шанхай халқаро тадқиқотлар университетида эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистонни ўрганиш маркази таъсис этиш бўйича келишувга эришилди.

    Бошқа янгиликлар