АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОНДА НОҚОНУНИЙ ФОРМА КИЙИБ ЮРИШ УЧУН ЖАРИМА ҚЎЛЛАНАДИ

'ЎЗБЕКИСТОНДА НОҚОНУНИЙ ФОРМА КИЙИБ ЮРИШ УЧУН ЖАРИМА ҚЎЛЛАНАДИ'ning rasmi

Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-456-сон Қонун билан вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналида маълумот берилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 209-1 моддаси билан тўлдирилган. Модда вазирлик, идора ва ташкилотлар формасини ноқонуний кийиб юришга қарши чораларни белгилайди.

Эндиликда, тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар