23 ёшли тарихчи-талаба Томас Ланкинг Британиянинг Норфолк графлигида жойлашган Уинфарфинг номли қишлоқда жойлашган қабристондан қиймати 195 минг долларга тенг бўлган хазина топди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Йигит эски қаср ёнида жойлашган қабристонда қазиш ишларини олиб бораётганида бирдан унинг металл изловчи мосламаси жиринглаб қолган.
Ланкинг мазкур хазинани эски қабристондан 2015 йилда топган, аммо хазинаниг хақиқий нархини билгандан кейингина буни журналистларга маълум қилишга қарор қилган.
Британиялик йигит топган хазина эрамиздан илгари 650-675 йилларда яшаб ўтган инглиз-саксон насронийларига мансуб аёлнинг қабридан топилди. Топилмалардан энг қимматлиси бўйинга тақиладиган йирик олтин занжир бўлди.
Маҳаллий тарихий музей Ланкинг топган хазинага қизиқиш билдирди. Йигит тақинчоқларни сотишни режалаштирганлигини, унинг пулига эса кўчмас мулк олишини маълум қилди.






