АсосийDunyo

ГРУЗИЯ СУДИ СААКАШВИЛИНИ СИРТДАН УЧ ЙИЛГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШГА ҲУКМ ЧИҚАРДИ

'ГРУЗИЯ СУДИ СААКАШВИЛИНИ СИРТДАН УЧ ЙИЛГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШГА ҲУКМ ЧИҚАРДИ'ning rasmi

Тбилиси шаҳридаги суд Грузия собиқ президенти ва Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилига нисбатан «давлат-сиёсий лавозимларни эгаллаб турган шахсларнинг хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича айблов қўйди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Михаил Саакашвили банкчи Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши юзасидан очилган жиноят иши бўйича сиртдан уч йилга озодликдан маҳрум қилди.

Таъкидланишича, Саакашвили Грузия президенти бўлгани ҳолда, 2008 йилда Грузия ИИВнинг конституциявий хавфсизлик департаменти ходимлари жазо муддатини қисқартирган. Улар эса Гиргвлианининг ўлдирилишида айбланган.

Бироқ Михаил Саакашвили ўзининг айбини тан олмай, Грузия судининг ҳукмини ноқонуний, деб ҳисоблашини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Саакашвили 2008 йилдан то 2013 йилга қадар Грузия президенти лавозимида хизмат қилган.

    Бошқа янгиликлар