АсосийSport

РОССИЯ ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ЙИЛҚИЧИЛИК ВА ОТ СПОРТИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

'РОССИЯ ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ЙИЛҚИЧИЛИК ВА ОТ СПОРТИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ'ning rasmi

Россия от спорти федерацияси президенти Марина Сечина ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ўринбосари Элдор Анорбоев ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга имзо чекдилар.

Россия ҳамда Ўзбекистон ўртасида қарор топган чуқур тарихий анъаналар инобатга олинган ҳолда қабул қилинган ушбу ҳужжат ҳар икки мамлакатда ҳам от спортини ривожлантириш йўлида муҳим қадамга айланиши, шубҳасиз.

Ўзаро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳудудида от спортини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, соҳага замонавий иш услубларини татбиқ этиш ҳисобига от спортида эришиладиган муваффақиятларни кўпайтириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг барча ёш тоифасини ушбу спорт турига кенг жалб этиш, наслдор ва спорт йилқичилигини равнақ топтириш асосий вазифалар сифатида белгилаб олинди. Қолаверса, халқаро мусобақалар ташкил қилиш, мутахассислар тайёрлаш, моддий-техника базани яратиш борасида қатор ишларни бажариш режалаштирилмоқда.

Дастлабки қўшма лойиҳани эса шу йилнинг ёз мавсумида амалга ошириш кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар