АсосийJamiyat

ҚАРШИ ШАҲРИ КЎЧАЛАРИДАН ЗИРҲЛИ ҲАРБИЙ ТЕХНИКА МАРШ БИЛАН ЎТДИ (ФОТО)

'ҚАРШИ ШАҲРИ КЎЧАЛАРИДАН ЗИРҲЛИ ҲАРБИЙ ТЕХНИКА МАРШ БИЛАН ЎТДИ (ФОТО)'ning rasmi

Қаршида «Миллий армиямиз — ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» шиори остида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ҳарбий техникалар намойиши ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шаҳар кўчалари бўйлаб зирҳли ҳарбий техника тантанали марш билан ҳаракатланди.

5.jpg

– Энг сўнгги русумдаги компъютерлаштирилган ҳарбий техникаларни ўзбек ўғлонлари маҳорат билан бошқариб бораётганини кўриш қалбимда ифтихор туйғусини янада юксалтирди, – дейди қаршилик меҳнат фахрийси Бўри бобо Норқобилов. – Президентимизнинг ҳам мақсади интеллектуал салоҳиятли, замонавий билимларни пухта эгаллаган ҳарбийларга эга миллий армиямизни шакллантиришдир. Бундай ёшлар бизнинг умидимиз, келажагимиз. Улар халқимиз осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги ва давлатимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашга қодир.

Ҳарбий техникалар намойишида иштирок этган 1000 дан зиёд ўқувчи-ёшлар ҳарбий техникалар, ўқотар қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишди, мутахассислардан улар тўғрисида маълумотлар олди.

– Бундай ҳарбий техникаларни фақат фильмларда кўрганман, – дейди коллеж ўқувчиси Достон Мирзаев. – Мамлакатимиз ҳарбий қудратини таъминлайдиган шундай техникаларимиз борлигидан, рости, ғурурландим. Уларни бошқараётган ҳарбийларга ҳавасим келди. Ҳарбий соҳага қизиқишим ортди. Айниқса, тантанали марш якунлангач, ҳарбий хизматчилар ўзлари бошқарган ҳарбий техникалар имкониятлари ҳақида берган маълумотлар мени бу соҳага буткул мафтун этиб қўйди.

    Бошқа янгиликлар