АсосийDunyo

ЙЎЛОВЧИ САМОЛЁТДАН ЧИҚИШНИ КУТМАЙ, АВАРИЯ ЛЮКИДАН САКРАДИ (ВИДЕО)

'ЙЎЛОВЧИ САМОЛЁТДАН ЧИҚИШНИ КУТМАЙ, АВАРИЯ ЛЮКИДАН САКРАДИ (ВИДЕО) 'ning rasmi

Испаниянинг Малага шаҳар аэропортида кулгили воқеа рўй берди, деб ёзди Tengrinews.kz нашри.

Ирландиянинг Ryanair лоукостери йўловчиси самолёт қўнгандан кейин узоқ вақт кутишни истамай, авария люки орқали ташқарига, самолёт қанотига чиқиб олди.

Нашрнинг хабар беришича, Лондондан келган рейс тахминан ярим соат ушланиб қолган. Кутишдан чарчаган 57 ёшли, Виктор исмли Польша фуқароси заҳира чиқиш эшигини очиб, самолёт қанотига сакраган. Эркак борт кузатувчилари уни салонга қайтишга кўндиргандан кейингина ичкарига кирган. Мазкур воқеани йўловчилардан бири видеога олган.

Бошқа нашрнинг хабар беришича, польшалик эркак астмадан қийналганлиги боис тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига сакраган. Эркак парвоз вақтида ҳам мунтазам равишда ингалятордан фойдаланган. Кейинчалик маълум бўлишича, у маҳаллий ҳукумат томонидан қўлга олинган. Эркак ўзининг хатти-ҳаракати билан аэропорт хавфсизлик қоидаларини бузган.

    Бошқа янгиликлар