Тожикистонлик имом-хатиб Абдусаттор Юсуповнинг айбловига кўра, ўтган асрнинг 90-йилларида Тожикистондаги ислом фундаментализми тарафдорларини айнан Теҳрон қўллаб-қувватлаган, деб хабар берди Sputnik Тожикистон нашри.
Абдусаттор Юсупов Тожикистоннинг 150 минг нафар фуқаросининг ўлимида айнан Эрон айбдор, деб таъкидлади. Унинг бундай баёноти Тожикистон дин ишлари бўйича қўмитаси сайтига жойлаштирилди,
Имомнинг айбловига кўра, ўтган асрнинг 90-йилларида Тожикистондаги ислом фундаментализми тарафдорларини айнан Теҳрон (молиявий ва тарғибот ишлари орқали) қўллаб-қувватлаган. Шу тарзда у 1992-1997 йилларда фуқаролар уруши келиб чиқишига сабабчи бўлган.
Хабарда айтилишича, имом тарафидан фуқаролар урушида ҳалок бўлганлар сони бир неча бараварга ошириб айтилган. Низолар давомида 70 мингга яқин киши ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Яна 60000дан ортиқ киши Афғонистонга қочиб ўтган ва 200 мингга яқин киши МДҲ мамлакатларига қочоқ сифатида кўчиб ўтган.






