АсосийDunyo

БИЛЛ ВА ХИЛЛАРИ КЛИНТОННИНГ УЙИДА ЁНҒИН СОДИР БЎЛДИ

'БИЛЛ ВА ХИЛЛАРИ КЛИНТОННИНГ УЙИДА ЁНҒИН СОДИР БЎЛДИ'ning rasmi

Билл ва Хиллари Клинтоннинг Нью-Йорк штатидаги Чаппаква шаҳрида жойлашган уйида ёнғин содир бўлди.

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ёнғинни тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Хабарларга кўра, ёнғин уйнинг иккинчи қаватида шифт ёниши билан бошланган.

Нью-Касл шаҳри полицияси вакили Артур Мендозанинг маълум қилишича, ёнғин маҳаллий вақт билан 15:15 да (Тошкент вақти билан 01:15) ўчирилган.

Жабрланганлар ва қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, Клинтонлар оиласи ушбу уйни 1999 йилда 1,7 миллион долларга сотиб олган эди.



    Бошқа янгиликлар