АсосийDunyo

ЧЕЧЕНИСТОНДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК АРХИТЕКТОРЛАР ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА МАСЖИД ҚУРИЛМОҚДА

'ЧЕЧЕНИСТОНДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК АРХИТЕКТОРЛАР ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА МАСЖИД ҚУРИЛМОҚДА'ning rasmi

Чеченистоннинг Шали шаҳрида ўзбекистонлик архитекторлар лойиҳаси асосида 20 минг кишилик масжид барпо этилмоқда, деб ёзади kun.uz сайти.

Ушбу масжидга маҳаллий аҳоли илтимоси билан республика раҳбари Рамзан Қодиров номи берилмоқчи.

Янги масжид қурилиши 2012 йил март ойида бошланган. Унинг очилиши 2018 йилга режалаштирилган. Масжид лойиҳасини яратиш устида ўзбекистонлик архитекторлар иш олиб боришган.

Масжид баланд бинолар мажмуаси “Шали-Сити” яқинида жойлашган. Масжиднинг 4 томонида баландлиги 63 метр келадиган 4 та минора жойлашган,масжид гумбази баландлиги 43 метрни ташкил қилади. Масжид ҳудуди 12 та фаввора билан безалади. Масжид услуби ва безалиши бўйича дунёда аналогларга эга бўлмайди. Унинг ташқи ва ички қисми грек оқ мармари билан қопланади. Масжиднинг бутун ҳудуди 6,5 гектарни ташкил қилади.

“Шали-Сити”да 7 та осмонўпар бино қурилиши 2013 йилда бошланган. Мажмуа яримой кўринишида қурилган. Марказий меҳмонхона ва бизнес-марказ бинолари баландлиги 90 метрдан ошади. Мажмуада, шунингдек, 12, 14, 16-қаватли турар жой бинолари ва 21 қаватли минора жойлашган.

    Бошқа янгиликлар