АсосийJamiyat

МАМЛАКАТИМИЗДА ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИДА “ОЛТИН ҲАФТАЛИК”ЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

'МАМЛАКАТИМИЗДА ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИДА “ОЛТИН ҲАФТАЛИК”ЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ 'ning rasmi

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 28 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистонда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари, Рамазон ва Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Янги йилга – 5 календарь куни (2017 йил 30 ва 31 декабрь –календарь бўйича дам олиш кунлари, 2018 йил 1 январь – ишламайдиган байрам куни, 2018 йил 2 январь – қўшимча ишламайдиган кун, 2018 йил 3 январь – 6 январдан кўчирилган дам олиш куни);

- Наврўз байрамига – 5 календарь куни (18 март – календарь бўйича дам олиш куни, 19 март – 17 мартдан кўчирилган дам олиш куни, 20 март – кўшимча дам олиш куни, 2018 йил 21 март – ишламайдиган байрам куни, 22 март – 24 мартдан кўчирилган дам олиш куни);

- Мустақиллик кунига – 5 календарь куни (2018 йил 31 август – кўшимча ишламайдиган кун, 2018 йил 1 сентябрь – ишламайдиган байрам куни, 2 сентябрь – календарь бўйича дам олиш куни, 3 сентябрь – 8 сентябрь шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 4 сентябрь – 15 сентябрдан кўчирилган дам олиш куни) қўшиб берилган.

Шунингдек ватандошларимиз Қурбон ва Рамазон ҳайиларида ҳам уч кундан дам олишлари мумкин. Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари кунларига қўшимча ишланмайдиган кунлар белгилангани сабабли меҳнат таътили давомийлиги уч иш кунига қисқартилади. Фармонга мувофиқ, белгиланган меҳнат таътили қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Шу билан бирга

ходимга меҳнат таътили учун бериладиган тўловлар миқдори ҳам одатдагидек сақланиб қолади.

Албатта ушбу янгича қонун-қоидаларни турлича қабул қилганлар бўлди. Ижтимоий тармоқларда айрим инжиқ фойдаланувчилар “тўрт-беш кунлаб таътил беришнинг нима кераги бор? Бу давлат учун қиммматга тушиб кетмайдими? Битта ходим учун байрамда шунча таътил кўплик қилмайдими?” сингари фикрлар ҳам билдирилди.

Авваламбор, ҳар бир давлатнинг асосий мақсади ўз халқининг эҳтиёжларини қондириш, унинг рисоладагидек ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборат. Қолаверса, дунёнинг кўплаб мамлакатларида байрамлар муносабати билан бир неча кунлаб меҳнат таътилини бериш йўлга қўйилган. Бу тажриба дунёнинг бир қатор ривожланган давлатлари тажрибасидан ўтган.

Масалан, Хитойда “Golden weeks” деб аталадиган байрам таътиллари 1999 йилдан бери амал қилади. Мамлакат аҳолиси ушбу таътил доирасида Хитойнинг турли ҳудудларига саёҳатга бориб, ўз ватанларини янада яқиндан, янада чуқурроқ ўрганишади. Японияда эса, бу тажриба анча илгари 1948 йилдан йўлга қўйилган. Императорнинг туғилган куни муносабати билан бериладиган байрам таътили 29 апрелан то 5 майгача давом этади. Бирлашган Араб Амирликларида ҳам Қурбон ва Рамазон ҳайилари муносабати билан мамлакатда “олтин ҳафталар” жорий этилади.

Умуман олганда, бундай таътиллар мамлакатлар учун моддий зарар келтиррмайди, аксинча туризм ва хизмат кўрсатиш соҳалари янада ривожланади. Қолаверса, юқорида таъкидланганидек, байрам таътиллари ҳисобига ходимларнинг йиллик меҳнат таътиллари қисқартирилади.

–Халқимизда “юрган – дарё, ўтирган бўйра” деб бежиз айтишмаган –, – дейди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов. – Байрам муносабати билан бериладиган қўшимча дам олиш кунлари эвазига ҳамюртларимиз оила даврасида, яқинлари билан ҳордиқ чиқариш, байрамни кўнгилдагидек нишонлаш имконига эга бўладилар. Бу кунлар давомида юртимизнинг турли зиёратгоҳлари, қадимий шаҳарларига ҳам саёҳатлар уюштириш, ўлкамизнинг хушманзара гўшалари тароватидан баҳра олиш мумкин.

Албатта, аввал ҳам ҳамюртларимиз ўз меҳнат таътиллари давомида истаган жойларига саёҳатга чиқиш имонига эга эдилар. Аммо, ўз-ўзидан маълумки, меҳнат таътили бир қанча байрам кунларини ўз ичига олиши мумкин эмас.. Бир шаҳардан иккинчисига бориб, ҳордиқ чиқариш учун битта байрам ёки дам олиш куни етарли бўлмаслиги табиий. Уч кун ё беш кун муддат ичида эса, бемалол юртимизнинг исталган ҳудудига бориб, тарихий обидаларимиз, хушманзара гўшаларимиз бидлан яқиндан танишиб, кўнгил ёзиб келиш мумкин.

“Ўзбектуризм” томонидан мазкур таътиллар доирасида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастурига кўра, Самарқанд, Бухоро, Урганч йўналаридаги темирйўл ва авиачипталар нархларида, меҳмонхоналар, кафе ва ресторанларда махсус чегирмалар белгиланади. Ушбу йўналишлардаги саёҳатлар давомида, ҳамюртларимиз таътилни мазмунли ўтказиш баробарида маблағнинг бир қисмини тежаб қолишлари мумкин.

Ҳукуматимиз томонидан ҳамюртларимизнинг бу каби зиёрат ва саёҳатларини амалга оширишни кўзда тутувчи бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Энди турли корхона ва ташкилотлар тегишли туристик фирмалар билан ҳамкорликда байрам таътилари давомида юртимизнинг қатор шаҳарлари бўйлаб ўз ходимлари учун саёҳатлар ташкил этишлари мумкин. Мазкур ҳужжатларда ана шундай саёҳатлар ташкил этган корхоналарга солиқ имтиёзлари, аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун қўшимча имтиёз ва чегирмалар, назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар