30 декабрь куни 4R6 «Тошкент—Чирчиқ—Чимён» трассасининг 69-километрида йўлнинг қатнов қисми кўчки оқибатида жиддий зарар кўрди ва шу туфайли мазкур йўналишда қатновлар вақтинча ёпилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ҳозирги вақтда қатновлар эски айланма йўл орқали енгил автомобилларда амалга оширилмоқда.
Эски йўл об-ҳаво шароити кескин ўзгарадиган вақтларда айниқса талабларга жавоб бермаслиги сабаб, Чимёнга автобус ва микроавтобусларда ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилган.






