АсосийJamiyat

БАЙРАМ КУНЛАРИДА "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" ЧИПТАЛАРИГА 50 ФОИЗГАЧА ЧЕГИРМА ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ

' БАЙРАМ КУНЛАРИДА "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" ЧИПТАЛАРИГА 50 ФОИЗГАЧА ЧЕГИРМА ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ'ning rasmi

2017 йилнинг 30, 31 декабрь ҳамда 2018 йилнинг 1, 2, 3, 4 январь кунлари маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилади.

Шунингдек, ушбу кунларда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилиб, қўшимча 24 та поезд қатнови йўлга қўйилади. Шундан 10 таси "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездидир.

Қўшимча йўлга қўйиладиган поездлар ҳаракат жадвали хақидаги маълумотларни railway.uz веб-сайти, жойлардаги темир йўл кассалари ёки сайтда кўрсатилган худудий темир йўл маълумотхоналардан билиб олиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар