АсосийJamiyat

31 ДЕКАБРЬ КУНИ УРГАНЧ ШАҲРИДА ИККИ ТОИФАДАГИ КИШИЛАР УЧУН ТРАНСПОРТ ТЕКИН БЎЛАДИ

'31 ДЕКАБРЬ КУНИ УРГАНЧ ШАҲРИДА ИККИ ТОИФАДАГИ КИШИЛАР УЧУН ТРАНСПОРТ ТЕКИН БЎЛАДИ'ning rasmi

Урганч шаҳридаги “Muso Avto” масъулияти чекланган жамияти урганчликларга ўзига хос байрам совғаси тайёрлади.

Байрам куни Урганч шаҳридаги марказий шифохона, туғруқхона ва деҳқон бозорлари ёнида жойлашган автомобиллар тўхташ жойларида ва йўналишларда ногирон ва ҳомиладор аёлларга бепул хизмат кўрсатилади.

Мазкур корхона томонидан Хоразм вилоятида биринчи бўлиб “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали электрон тўлов тизими ва такси буюртма қилиш имконияти яратилган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар