БААнинг Ал-Айн шаҳрида Осиё Шахмат Федерацияси томонидан Осиё Саммити ташкил этилганди.
Саммит доирасида 2017 йил якунлари юзасидан анъанавий «4nd Annual Asian Chess Excellence Awards» мукофотининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, дунёнинг энг ёш гроссмейстери, Жаҳон шахмат тарихида иккинчи энг ёш гроссмейстерга айланган Нодирбек Абдусатторов Осиё Шахмат Федерацияси томонидан “2017 йилнинг энг яхши ўсмир шахматчиси” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Оlamsport нашри хабар қилди.






