Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 28 июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган “Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисида”ги битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди.
Битимнинг мақсади Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва уни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топширишдан иборат.






