Сейсмологлар томонидан Тошкент вақти билан соат 15.24да 4,8 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзила эпимаркази Афғонистонда бўлган.
“Тошкент” сейсмостанцияси маълумотларига кўра, Тошкентда зилзила 2 баллни ташкил қилган. Ер силкиниши айниқса баланд қаватли уйларда яшайдиганларга сезилган, дея хабар беради Podrobno.uz нашри.





