АсосийJamiyat

Ёшлар ўз муаммоларини тўғридан-тўғри ҳокимга айтишди

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳокими Усербой Қозоқбоев ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда банк, солиқ идоралари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди, дея хабар беради ЎзА.

Қизғин фикр-мулоҳазаларга бой ўтган учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда ёшлар ўз таклиф-мулоҳазалари, ҳаётда учрайдиган айрим муаммолар тўғрисидаги дадил фикрлари билан фаол қатнашди. Масалан, Чимбой иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчиси Женис Бозорбоев ўзининг бизнес лойиҳаси билан иштирокчиларни таништирди. Унинг аҳолига сервис хизмати кўрсатишга йўналтирилган бу лойиҳаси банк ходимлари томонидан маъқулланиб, имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.

Ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарилди.     

 

    Бошқа янгиликлар