АсосийDunyo

ҲОЖАТБАРОР ЙИГИТ

'ҲОЖАТБАРОР ЙИГИТ 'ning rasmi

“Мен истиқомат қиладиган кўп қаватли уйда асосан нафақага чиққан қариялар яшайди. Улар ёшликларида заводда ишлаганликлари туфайли ишхона томонидан квартира берилган. Қарияларнинг барчаси деярли тенгдош, улардан бирининг набираси 35 ёшда бўлишига қарамай, тадбиркорлиги туфайли анча-мунча пулдор одамга айланган. У ҳар ойда бир марта ёрдамчилари билан келиб, квартираларни айланади. Эшик қўнғироғини босиб, “Биз келдик!” деб қичқиради. Барча кекса аёллар ўзларига зарур бўлган озиқ-овқат рўйхатини беришади ва эркак киши бажариши лозим бўлган юмушни кўрсатишади. Набира рўйхатга киритилган барча нарсаларни сотиб олади, таъмирлаш ишларини бажаради. Мазкур қариялар ёлғиз ёки бефарзанд эмас, йигит шунчаки, чин кўнгилдан уларга кўмаклашишни истайди ва беғараз ёрдам беради”.

    Бошқа янгиликлар