Ҳиндистоннинг Аҳмадободида яшовчи тадбиркор қадимий қабристонда ресторан ташкил қилди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар беради. Ҳинду қабрларни сақлаб қолган ҳолда ресторандаги столларни жойлаштирди. 
Ресторан 16 асрга тегишли қадимий мусулмон қабристони ўрнида жойлашган. Ҳозирда ушбу овқатланиш мажмуаси катта машҳурликка эришган.

Ресторан эгаси Кришнан Куттининг айтишича, қабристон унинг бизнесига омад келтирмоқда.
Бу ерда ўнга яқин қабрлар бор. Ҳар куни официантлар иш бошлашдан олдин уларнинг устини тозалаб, мато билан ёпилади.
“Марҳумларни ҳурмат қилиш биз учун жуда муҳим”, - дея таъкидлади Кутти.







