АсосийJamiyat

ГЕРМАНИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОН: НОТАРИАТ ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

'ГЕРМАНИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОН: НОТАРИАТ ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА'ning rasmi

Халкаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) ташаббуси билан 2017 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ишчи гуруҳи Германия нотариуслар уюшмасида ўтказилган йиғилишда ва Ўзбекистон Республикасининг Берлиндаги элчихонасида ташкиллаштирилган брифингда қатнашди.

10

Брифингда ишчи гуруҳ аъзолари мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида,хусусан, Ўзбекистон Республикасини 2017­-­2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устивор йуналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар, суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар билан иштирокчиларни таништиришди.

Шунингдек, нотариал фаолиятни янада такомиллаштириш, Ўзбекистонда нотариатнинг бюджетдан ташқари фаол моделини жорий этиш мақсадида, Европа тажрибасининг ижобий томонларини миллий қонунчилигимизда акс эттириш ва нотариат институтини янги босқичга кўтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.

10

    Бошқа янгиликлар