Кеча Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувларига якун ясалди.
Меҳмондаги учрашувда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраган “Манчестер Юнайтед” кейинги босқичга чиқиш учун ”Олимпиакос” дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритиши лозим эди. Дэвид Мойес Шогирдлари бу вазифани уддалашди. Учрашувда Робин Ван Перси 25, 45, 52-дақиқаларида гол киритиб, хэт-трикка эришди ва жамоасига керакли бўлган 3:0 ҳисобидаги ғалабани олиб келди.
Биринчи Учрашувда ўз майдонида 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраган “Зенит” клуби меҳмонда “Боруссия” устидан 1:2 ҳисобида устун келди. Аммо бу ҳисоб “Зенит”ни кейинги босқичга олиб чиқиш учун етарли бўлгани йўқ.
Шу тариқа, ¼ финалга йўл олган жамоалар билан танишинг: «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Реал», «Барселона», «Бавария», «Боруссия», «Атлетико» ва «Челси».
Чорак финалга қуръа ташлаш маросими жума куни бўлиб ўтади.





