Бирлашган Араб Амирликлари Марс сайёрасида қулупнай ва хурмо боғини яратиш учун давлат бюджетидан 5,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.
БАА мутахассислари Марсда боғ яратиб у ерда қулупнай, хурмо палмалари, помидор ва салат баргини ўстиришни режалаштирмоқда, дейилади манбада.
Мамлакат фазовий агентлигининг стратегик режалаштириш бошлиғи Рашид Заадийнинг сўзларига кўра, Марс ери БАА саҳроларига ўхшайди ва унда қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш мумкин.
Агентлик экспертлари, шунингдек, Марсда сув топиш ва унинг ўзига хосликларини батафсил ўрганишни мақсад қилган.






