АсосийJamiyat

Жорий йилда “Ўзавтосаноат” савдо ҳажмини 3,7 миллиард долларга етказмоқчи

2014 йилда “Ўзавтосаноат” АК савдо ҳажмини 3,7 млрд. АҚШ долларга етказмоқчи. Бу ҳақда ўтган ҳафтада ўзбек-корейс бизнес-форуми доирасида компаниянинг ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи Тимур Юнусов хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, “Ўзавтосаноат” савдо ҳажми 2011 йилда 2,6 млрд. долларга етган. 2013 йилда ушбу кўрсаткич 3,3 млрд. доллардан ошди, дея хабар беради Uzdaily нашри.

Тимур Юнусовнинг таъкидлашича, ушбу саноат 250 мингдан ортиқ енгил автомобил, 3 мингдан ортиқ юк машиналари, автобуслар ҳамда MAN бренди остидаги юк машиналарини ишлаб чиқармоқда. Енгил автомобилларнинг локализация даражаси 80 фоиздан ошади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили енгил автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 246,6 минг донани, ISUZU автобус ва юк машиналари – 3,5 минг дона ҳамда МАN юк автомобиллари – 1,2 минг донани, шунингдек – қувват агрегатлари 122,9 минг донани ташкил қилди.

    Бошқа янгиликлар